Афғонистон президенти Тошкентга боради
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i24021-Афғонистон_президенти_Тошкентга_боради
Ашраф Ғаний Тошкентга сафар қилади
(last modified 2018-08-22T13:22:18+00:00 )
сентябр 29, 2017 12:23 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти Тошкентга боради

Ашраф Ғаний Тошкентга сафар қилади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга бўлган ташрифи доирасида ўзбек дипломатиясининг янги трендларига бағишланган сессия вақтида маълум қилишича, Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи бўйича аниқ саналар ҳозирча аниқланмаган.

“Кун тартиби биз қилган ва ҳозирда шуғулланаётган масалалар билан боғлиқ бўлади. Биз Афғонистонда мураккаб ҳолат сақланиб қолаётганига қарамай, савдо-иқтисодий, гуманитар алоқаларни давом эттирмоқдамиз. Афғонистон – бизнинг қўшнимиз. Умумий чегарага эгамиз. Баъзи маълумотларга кўра, ушбу давлат ҳудудида бир неча миллион ўзбеклар истиқомат қилади. Биз Афғонистон билан тарихий, чуқур маданий, гуманитар алоқаларга эгамиз. 

Аниқ кун тартибига келадиган бўлсак, гап бизнинг иқтисодий ўзаро муносабатларимизни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг транспорт, йўл коммуникацияларига алоқадор қатор лойиҳалардаги иштирокини муҳокама қилиш ҳамда Афғонистондаги ҳозирги вазият бўйича фикрлар алмашиш ҳақида кетмоқда.

Шуни айтиб ўтмоқчиманки, Афғонистон муаммо эмас, балки умумий минтақамизда тинчлик, фаровонлик ва барқарорликни ўрнатиш жараёнининг бир қисми бўлиши керак”, - деди Абдулазиз Комилов.