Ўзбекистон давлати Жаҳон банкидан 1 млрд доллар олмоқчи
(last modified Sat, 30 Sep 2017 08:17:06 GMT )
сентябр 30, 2017 13:17 Asia/Tashkent
  • Жаҳон банки
    Жаҳон банки

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати миллий валюта — сўмнинг девальвацияси оқибатларини юмшатиш мақсадида реал сектор ва ижтимоий соҳа учун бир миллиард доллар миқдорида маблағ олади, деб хабар берди РИА Новости вазият билан таниш манбага асосланиб.

"Ҳукумат ва Жаҳон банки ноябр ойида бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард доллар миқдоридаги қарз шартларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда", — деди агентлик суҳбатдоши.

Унинг айтишича, маблағ ижтимоий соҳада девальвация оқибатларини юмшатиш ва реал секторга йўналтирилади.

Ёрлиқ