Минтақа мамлакатлари билан алоқаларни кучайтириш, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишидир
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири қўшни мамлакатлар билан яхши қўшничилик ва яқин алоқаларни кенгайтиришни Ўзбекистон ташқи сиёсатини асосий устувор йўналиши эканлигини таъкидлади.
Шанба куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Тошкент шаҳрида ўтказилган пресс- конференция жараёнида мавжуд муаммоларни қўшни мамлакатлар хусусан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари ҳамкорлигида ва биргалигида ҳал этишни имкони борлигини айтди.
У ўз сўзларида минтақавий ва муштарак масалаларни ҳал этиш учун Қозоғистон билан қўшма тарзда ҳамкорлик қилиш ва ўзаро саъй -ҳаракаталарини ошириш зарурлиги борасида сўз очди.
Шу билан бирга Ўзбекистоннинг таниқли ушбу дипломати минтақадаги бошқа республикалар жумладан Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон мамлакатларининг муҳим ўрни ва ролини ҳам инкор этмади.
Дарвоқи Абдулазиз Комилов минтақадаги кўп ва аксар муаммоларини Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги алоқалар ва келишувларига чамбарчасб боғлиқ эканлигини баён қилиб, Остона ва Тошкент давлатлари Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон республикалари билан ўзаро алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратаётганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири шунингдек Остона ва Тошкент давлатларини Марказий Осиёдаги интеграциялашув жараёни ва ҳамжиҳатликни кучайтиришни исатётгани шунингдек Ўзбекистоннинг собиқ давлатидан қолган муштарак масалаларни ҳал этишга қилаётган ҳаракатлари борасида сўз очди.
Ўзбекистоннинг ушбу етакчи дипломати бу хусусда Қирғизистон президентини Тошкентга қилган сафарига ишора қилиб, сув муаммоси ва давлат чегаралари каби масалалар борасида мавжуд айрим муаммолар ва тушунмовчиликларни ҳал этиш учун ҳар икки давлат масъулларининг махсус дастурлари ҳақида гапириб берди.
Халқаро арсасидаги ҳар бир мамлакатнинг муҳим давлат идораси сифатида амаол қилаётган Ташқи ишлар вазирлигига ўхшаб Ўзбекистоннинг ташқи ишлар вазири томонидан бу мамлакатнинг янги ташқи сиёсати чорчубасини шарҳлаб берилгани, келаси йилларда бу мамлакатнинг стратегияси ва махсус дастурларини ошкор этиб бермоқда. Ўзбекистон ҳам халқаро арсасидаги бошқа давлатлар каби ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишини баён этиш ва таништиришга саъй- ҳаракат қилиб келмоқда.
Аммо ушбу страегияни таништиришдан сиёсий кузатувчилар эътиборини ўзига тортган масала ҳам Ўзбекистоннинг дипломатик аппаратидаги янги йўналишлар ва масалалар эканлиги кўзга ташланмоқда.
Экспертларга кўра, бу масала ҳам шу жиҳатдан аҳамиятлидирки, Ўзбекистон мустақиллик йиллари ва Ислом Каримов ҳукумати даврасида ҳардоим ё Ғарб ва ё Россияга ёндошувчи сиёсатларни танлаганди, шунингдек ҳардоим минтақавий ҳамкорликларида ҳам унча ишончли бўлмаган шерикка айланганди.
Шундай бир вазият эса Ўзбекистонни ўтган икки даҳа давомида ташқи сиёсат арсасида буткул ўзгарувчан ҳатти -ҳаракатлар олиб борадиган Марказий Осиёдаги илк мамлакат бўлиб қолишига сабаб бўлди.
Гоҳ Вашингтон ва гоҳида Москва давлатлари билан ҳамкорликларни йўлга қўйиши бу мамлакат ташқи сиёсатини ҳардоим ўзгарувчан эканлигини яққол намойиш берарди.
Ўтган йиллар ичида қайси ички,халқаро ва минтақавий масалалар Ўзбекистонни бундай ташқи сиёсат олиб боришига сабаб бўлганлигидан қатъий назар, эндиликда бу мамакатда ҳукумат ва президентни алмашгани билан дипломатлари ва давлат масъулларининг қарашлари буткул ўзгарган.
Бошқа таъбир билан айтганда қарамликка асоланган бу мамлакат ташқи сиёсатлари мустақилона ҳамда тадбир ва ташаббус доирасида ўз йўлини давом эттираётганлиги яққол назарга ташланмоқда.
Шу сабабдан минтақа ва халқаро миқёсида фаол ўйнаш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий ва устувор йўналишига айланиб қолган.
Ўзбекистон давлат раҳбарлари ҳам халқаро миқёсида бу мамлакат обру-эътиборини ва рейнтингини баланд кўтариш мақсадида муҳим одимлар ташлашмоқда.
Айрим экспертлар фикрича бундан олдин Ўзбекистон давлатани минтақада ҳам унча ишончли шерик ҳисобланмади.
Шундай бир шароит эса Ўзбекистон давлат етакчилари ва ташқи сиёсат масъулларини ушбу мамлакатнинг янги страгеясини қайта кўриб чиқишларига замин яратган.
Биринчи навбатда ҳам Ўзбекистон дипломатлари қўшни мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорликлар ва алоқаларини қайта тиклаш ва кенгайтиришга юз келтиришган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини бу мамлакат ташқи сиёсатни асосий йўналишарини таъкидлаганини ҳам ушбу нуқтаи назардан таҳлил этиш мумкин.