Жиззахда Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигидаги ҳарбий машқлар давом этмоқда
Олдинроқ хабар қилинганидек Жиззахда Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигидаги ҳарбий машқлар бўлиб ўтмоқда
Жиззахнинг «Фориш» тоғ дала ўқув майдонида ўқув машғулотларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Мудофаа вазирининг ўринбосари — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал майор П. Эргашев, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги штаб бошлиғи ўринбосари генерал майор Р. Миннекаев сўзга чиқди. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг концерт дастури намойиш қилинди.
Шу куни Россия Федерацияси ҳарбийлари учун қурол-яроғ ва ҳарбий техника намойиши бўлиб ўтди.
Икки давлат ҳарбий хизматчилари ўртасида мини-футбол, волейбол, арқон тортиш, армрестлинг каби спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Uz24 машқлардан фотолавҳалар тақдим этди.