АҚШ ўзбекистонлик журналистнинг озод этилишини олқишлади
(last modified Sat, 07 Oct 2017 08:27:03 GMT )
октябр 07, 2017 13:27 Asia/Tashkent
  • ўзбекистонлик журналист
    ўзбекистонлик журналист

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари журналист Солижон Абдураҳмоновнинг озод этилишини олқишлайди, деб баёнот берди АШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

"Бу куни-кеча инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармоновнинг озод этилишидан сўнг кўп ўтмай яна бир узоқ муддатга қамалган виждон тутқунининг озод этилишидир.

Жаноб Абдураҳмонов 2008 йилда қамалган эди. Қўшма Штатлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар Абдураҳмоновнинг журналист сифатида ижтимоий-иқтисодий адолат, коррупция ва инсон ҳуқуқлари масалаларига оид олиб борган салмоқли фаолиятини эътироф этган. Умид қиламизки, ушбу очиқроқ ёндашув давом этади ҳамда Ўзбекистон ҳукумати журналист ва фаолларга тааллуқли бўлган барча масалаларга Ўзбекистон конституцияси ва ҳуқуқий талабларга мувофиқ равишда ечим топади", — дейилади баёнотда.

Ёрлиқ