Ўзбекистон ва Туркманистон МДҲ ҳаётида янада фаол иштирок этиш истагини билдиришди
(last modified Wed, 11 Oct 2017 06:06:54 GMT )
октябр 11, 2017 11:06 Asia/Tashkent
  • МДҲ
    МДҲ

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳаётида янада фаол иштирок этиш истагини билдиришди, деди МДҲ ижроия қўмитаси раҳбари Сергей Лебедев Сочида бўлиб ўтган мажлис якунида.

Ўзбекистон ва Туркманистон вазирлари томонидан эълон қилинган баёнотлардан қониққанимни яшира олмайман. Улар МДҲ ҳаётида фаолроқ иштирок этиш истагини билдиришди. Мен ижроия қўмита раиси сифатида ушбу икки мамлакатнинг МДҲ иқтисодий кенгаши фаолияти иштирок эта бошлаганини қайд этмоқчиман”, — деди Лебедев.

Ундан ташқари Лебедев Туркманистон келаси йилда МДҲ раислигига шерик бўлишга тайёрлигини билдирди.

“Навбат бўйича келаси йилда МДҲ ижроия қўмитасида Тожикистон раислик қилади. Россия ва Туркманистон раис ёрдамчилари бўлади. Кенгаш иштирокчилари ушбу қарорни қўллаб-қувватлашди”, — деб қўшимча қилди Сергей  Лебедев.