ХВЖ Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсишига доир прогнозини эълон қилди
Халқаро Валюта жамғармаси Ўзбекистоннинг 2017 ва 2018 молия йилларида ЯИМ ўсишига доир прогнозларини сақлаб қолди.
Кун.ўз сайтининг хабарп беришича ХВЖга кўра, бу борадаги рақам йиллик 6 фоизлик даражани ташкил этади. Бу ҳақда жамғарманинг октябрь ойи учун World Economic Outlook- «Жаҳон иқтисодиёти ривожланиш истиқболлари» ҳисоботида сўз юритилган.
ХВЖнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда пул қадрсизланиши-инфляция даражаси 2016 йилги 8 фоиздан 2017 йилда 13 фоизга ўсади. 2018 йилда бу рақам 12,7 фоизни ташкил этади.
Жамғарма экспертларининг тахминларига кўра, Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги тўлов мувозанатининг жорий тўлов сальдоси ЯИМга нисбатан 0,9 фоиз бўлади. 2016 йили бу рақам 1,4 фоиз бўлган. Ушбу кўрсаткич 2018 йилда 0,3 фоизни ташкил этиши кутилаяпти, дейилади ХВЖ ҳисоботида.