ШҲТга аъзо мамлакатларнинг адлия вазирлари Тошкентда учрашишади
октябр 19, 2017 10:28 Asia/Tashkent
Йиғилиш фаолиятида Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегацияси вакиллари иштирок этишади
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо мамлакатлар адлия вазирларининг Бешинчи Йиғилиши 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Йиғилиш фаолиятида Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегацияси вакиллари иштирок этишади.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, иштирокчилар ШҲТ доирасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишади.
ШҲТга аъзо мамлакатларнинг адлия вазирлари учрашув якунларига мувофиқ Қўшма баёнот қабул қилишади.
Ёрлиқ