ШОК!!! Гулноранинг миллионларига АҚШ ва Нидерландия даъво қилмоқда
-
Гулнора Каримова
Гулнора Каримованинг Швейцариядаги "Lombard Odier" банкида музлатиб қўйилган 784 миллион АҚШ долларининг катта қисми Нидерландия ва АҚШ мутасаддиларига тегиши мумкин, деб ёзади изқувар-журналист Сильвиан Бессон.
Кун.ўз сайтига кўра,журналистнинг ўз манбасига кўра, реституцияга (ноқонуний ўзлаштирилган бойликни ортга қайтариш шарти) даъво қилиб турган томонлар Берн шаҳрида ўзаро келишувга эришишни кўзлаб турибди.
Le Temps нашрида эълон қилинган мақолада ёзилишича, АҚШ мана шу пуллардан 550 миллион долларни "ўзбек тадбиркор доиралари молиявий амалиётни амалга ошириш пайтида Америка банкларидан фойдалангани" учун қайтаришни талаб қилмоқда. Нидерландия даъво қилиб турган маблағ миқдори ва важи хабарда келтирилмаган.
Бессоннинг айтишича, бу пулларни бир вақтлар Гулнора Каримованинг турли телекоммуникация компаниялардан пора сифатида қабул қилган, деган эҳтимол билан банкда музлатиб қўйилганди. Журналист бу пуллар халқ манфаати учун Ўзбекистонга қайтарилиши лозим, деб ёзади.