"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Airbus Neo самолётларини сотиб олади
(last modified Mon, 23 Oct 2017 10:41:02 GMT )
октябр 23, 2017 15:41 Asia/Tashkent
  • "Ўзбекистон ҳаво йўллари"

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси келгуси йилда 4 дона Airbus A320 ва Airbus A320 Neo турларига мансуб бўлган самолётларни лизинг шартларда харид қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон миллий авиакомпанияси иккита халқаро учрашувни ўтказди. Учрашувларнинг асосий мақсади — миллий авиакомпания ҳаво кемалари мажмуини янада кўпайтириш ва парвозлар жўғрофиясини кенгайтиришдир (шу жумладан маҳаллий йўналишларда).

"Ҳозирги кунда миллий авиакомпания томонидан самолётларнинг паркини тезкорлик билан кўпайтириш мақсадида самолётларни лизинг шартларда сотиб олиш ёки ижарага олиш бўйича иш олиб борилмоқда. Қўйилган вазифани амалга ошириш мақсадида мутахассислар томонидан 10 та йирик халқаро лизинг компанияларнинг тижорат таклифлари олинди. Асосий мақсад — лизинг шартларда 4 дона Airbus A320 ва Airbus A320 Neo турларига мансуб бўлган самолётларни харид қилишдир", — деб таъкидланди Uzbekistan Airways матбуот хизмати.

Миллий авиакомпания вакиллари фикрига кўра, ушбу ҳаво кемалари тежамкор двигателлар билан жиҳозланиши ва самолёт фюзеляжининг тузилиши замонавий тадқиқотлар билан такомиллаштирилиши натижасида ёқилғини сезиларли даражада тежаш имкониятини беради.

 

Ёрлиқ