Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i24978-Абдулазиз_Комилов_АҚШ_элчиси_билан_учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди
(last modified 2018-08-22T17:52:36+00:00 )
октябр 24, 2017 12:22 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси билан учрашди
    Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди

23 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди. 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сентябрь ойидаги Нью-Йорк шаҳрига ташрифи ва АҚШ ишбилармонлари билан учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» юқори даражадаги халқаро конференцияда АҚШнинг нуфузли делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.