Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркдаги терактдан кейин Америка раҳбари Дональд Трампга ҳамдардлик билдирди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i25182-Шавкат_Мирзиёев_Нью_Йоркдаги_терактдан_кейин_Америка_раҳбари_Дональд_Трампга_ҳамдардлик_билдирди
«Биз Америка Қўшма штатлари халқи билан ҳамдардмиз. Қурбонларнинг яқинларига таъзия сўзларимизни етказишингизни сўраймиз, барча жабрланувчилар тез орада соғайиб кетишини тилаймиз», — деган президент
(last modified 2021-06-18T13:14:46+00:00 )
ноябр 01, 2017 14:44 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев
    Шавкат Мирзиёев

«Биз Америка Қўшма штатлари халқи билан ҳамдардмиз. Қурбонларнинг яқинларига таъзия сўзларимизни етказишингизни сўраймиз, барча жабрланувчилар тез орада соғайиб кетишини тилаймиз», — деган президент

Кун.ўз хабарига кўра, Мирзиёев терроризм ва экстремизмнинг ҳар қандай шаклини қоралаган ва Ўзбекистон ушбу теракт бўйича текширувларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилган.

31 октябрь, сешанба куни Манхэттенда юк машинасини бошқарган шахс одамларни қасддан уриб юбориши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди. Келиб чиқишига кўра ўзбекистонлик бўлган Сайфулло Саипов теракт ижрочиси сифатида гумон қилинмоқда. 

Айни вақтда теракт ижрочиси сифатидаги асосий гумондор қўлга олинган.