Қандим газни қайта ишловчи заводининг биринчи линияси ишга туширилди
“ЛУКОЙЛ” компанияси 2017 йил 3 ноябрда Қандим газни қайта ишловчи заводининг биринчи линиясини ишга туширди.
Кун.ўз сайтининг хабарига кўра,линия белгиланган муддатдан 5 ой аввал фойдаланишга топширилди. Унинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 4,05 млрд куб метр газни қайта ишлашга мўлжалланган.
Компания вахта шаҳарчаси, заводолди ҳудуди, автомобиль йўллари тизими, ташқи электр таъминоти ва сув таъминоти объектлари, экспорт газини жамлаш ва қувурини қуриш бўйича ишларни якунлади.
Айни вақтда заводнинг иккинчи линиясини қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Уларни 2018 йил июлида якунлаш режалаштирилган.
Йилига 8,1 млрд куб метр газ ҳажмидаги унумдорликка эга мажмуа Қандим конлари гуруҳидан олтингугурт-водород сақловчи табиий газдан 7,9 млрд куб метр тозаланган табиий газ, 134,4 тонна барқарор газ конденсати, 212,9 тонна қумоқ ва гранулаланган олтингугурт олишга имкон беради.