Ўзбекистон Германиянинг етакчи юридик компанияларини ҳамда соҳа экспертларини таклиф қилишни режалаштирган
(last modified Mon, 06 Nov 2017 07:56:20 GMT )
ноябр 06, 2017 12:56 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Германия
    Ўзбекистон Германия

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ўзбекистон сармоя соҳасидаги қонунларни такомиллаштириш мақсадида Германиянинг етакчи юридик компанияларини ҳамда соҳа экспертларини таклиф қилишни режалаштирган, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ушбу масалалар Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Германия федератив Республикаси элчиси Гюнтер Оверфельд билан учрашувида муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон томони сармоялар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришда Германиялик экспертларни таклиф қилиш ташаббуси билан чиқди. Ундан ташқари, Ўзбекистон сармоядорларга консалтинг хизматлари кўрсатувчи Германиянинг етакчи юридик компаниялари вакилларини Ўзбекистонга  таклиф қилиш имконияти кўриб чиқлмоқда.

Маҳаллий экспертлар фикрига кўра, бу мамлакатда ишончли сармоявий муҳит яратишга хизмат қилади.

Ҳамкорликнинг Ўзбекистон қизиққан яна бир соҳаси бу – сармоявий ва арбитраж ҳуқуқлари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малака оширишдир. Ўзбекистон бу борада Германиянинг тегиши ташкилотлари билан алоқалар ўрнатишни истайди.