Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналишидаги авиақатновлар ҳафтасига етти марта амалга оширилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i25316-Тошкент_Олмаота_Тошкент_йўналишидаги_авиақатновлар_ҳафтасига_етти_марта_амалга_оширилади
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси Қозоғистонга парвозлар сонини кўпайтирди
(last modified 2018-08-22T17:52:48+00:00 )
ноябр 07, 2017 13:23 Asia/Tashkent
  • Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналишидаги авиақатновлар ҳафтасига етти марта амалга оширилади
    Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналишидаги авиақатновлар ҳафтасига етти марта амалга оширилади

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси Қозоғистонга парвозлар сонини кўпайтирди

2017 йил 4 декабрдан бошлаб "Ўзбекистон ҳаво йўллари" томонидан Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналишида қатновлар ҳафтасига етти марта амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси Қозоғистонга парвозлар сонини кўпайтирди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, 2017 йил 4 декабрдан бошлаб Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни ҳафтасига етти марта амалга оширилиши жорий этилади.

Бундан ташқари, 2018 йил 4 мартдан Тошкент-Остона-Тошкент йўналишида мунтазам қатновиг ҳафтасига 4 маротаба амалга оширилади.

Эсталиб ўтамиз, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси 29 октябрдан бошлаб, парвозларни қишги жадвал бўйича амалга ошира бошлаганди. Янги қишги жадвал 2018 йилнинг 24 мартига қадар амал қилади.