ноябр 08, 2017 16:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон масжидларида азон яна овоз кучайтиргичлар орқали айтилмоқда
    Ўзбекистон масжидларида азон яна овоз кучайтиргичлар орқали айтилмоқда

Ўзбекистон мусулмонлар идораси азонни овоз кучайтиргич орқали айтиш ҳукумат томонидан расман тақиқланмаганлигини билдирди

Ўзбекистонда масжидларда азон айтиш вақтида яна овоз кучайтиргичлардан фойдаланилмоқда, деб хабар берди Ирна ахборот агентлиги. Тошкентнинг қатор туманларидаги масжидларда муаззинлар азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтишмоқда. Маҳаллий ОАВларнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда охирги ўн йил давомида фуқароларнинг мурожаатлари туфайли азон фақатгина ибодат қилгани келганлар эшитадиган тарзда масжид ичида айтилган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари шунингдек, Андижон ва Фарғона вилоятларидаги баъзи масжидларда ҳам азон овоз кучайтиргичлар орқали айтилаётганлигини маълум қилишган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси РИА Новостига азонни овоз кучайтиргич орқали айтиш ҳукумат томонидан расман тақиқланмаганлигини билдирган. Ўзбекистонда аҳолининг 94 фоизи ислом динига, 3,5 фоизи православ христиан динига, қолган қисми эса бошқа динларга эътиқод қилади. Ҳозирда мамлакатда 2037та масжид фаолият кўрсатади.

Ёрлиқ