Самарқанд шаҳри Марказий Осиё бўйича халқаро конференцияга мезбонлик қилди
(last modified Sat, 11 Nov 2017 07:17:21 GMT )
ноябр 11, 2017 12:17 Asia/Tashkent

10-11 ноябрь кунлари БМТ шафелигида Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ҳамда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Ташкилий қўмита маълумотига кўра, йирик халқаро тадбир ишида 500 дан ортиқ иштирокчи, жумладан, Марказий Осиё давлатларининг ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари, МДҲ, Европа, Осиё ва Америка давлатларининг нуфузли расмий делегациялари, БМТ, ЕИ, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ, ЕТТБ каби 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар раҳбарияти, 100 га яқин таниқли халқаро экспертлар ва етакчи хорижий ОАВ вакиллари, шунингдек, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус аъзолари қатнашади. 

Форум дастурига мувофиқ, БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча, БМТ Бош котиби ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий бюроси директори Жиҳан Султаноглу, ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича Европа комиссари Невен Мимица, ЕХҲТ Бош котиби Томас Гремингер, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев, ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов ва бошқа халқаро тузилмалар раҳбарлари иштирокчиларга мурожаат қилади. Шунингдек, конференцияда Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмонов, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу, Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф, Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича катта директори Лиза Кёртис ва хорижий мамлакатларнинг бошқа расмий вакиллари сўзга чиқишди.

10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида «Марказий Осиё: бир ўтмиш ва бир келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик» номли халқаро конференцияси ўз ишини бошлади. Тадбирни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кириш ва табрик сўзи билан бошлаб берди. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида ўтказилаётган мазкур форум Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш масалаларига қаратилган. Анжуманда минтақа давлатларининг ташқи ишлар вазирлари, БМТ, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ, ЕТТБ каби нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари, таниқли экспертлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, жами 500 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. 

«Минтақанинг келажаги қандай барпо этилади? Ихтилоф ва зиддиятлар ичра ё мустаҳкам ҳамкорлик ва барқарор тинчлик биланми? Биз барчамиз Марказий Осиё келажаги учун масъулмиз. Ўзбекистон ҳар доим ўзаро англашув ва яхши қўшничилик алоқаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. Бизнинг мақсадимиз минтақани иқтисодий ривожланган ва гуллаб-яшнаган маконга айлантиришдир», деди президент Шавкат Мирзиёев. 

Президент мамлакатнинг минтақада кўзлаган ташқи сиёсатини аниқ ифодалар экан, чегара, умумий сув захираларидан фойдаланиш, савдо соҳасидаги нуқсонларни санаб ўтди. 

Юқоридаги масалаларни конструктив ечимга эга эканлигини таъкидлаган президент, биринчидан, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик шароитини яхшилаш лозимлигини билдирди. «Биз бунинг учун «Минтақавий иқтисодий форум» ташкил этишни таклиф қиламиз. Шунингдек, маҳаллий ҳокимлар, тадбиркорлар доирасидан ташкил топган «Раҳбарлар ассоциацияси» тузилиши таклиф қилинди.

«Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» номли халқаро конференцияда нутқ сўзлаган Федерико Могерини минтақадаги ҳамкорликка оид Евроиттифоқнинг аниқ позициясини билдирди.

«Кўп масалалар маҳаллий даражадан йирик муаммога айланмоқда. Бунинг учун, албатта, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ёруғ келажакнинг асосий омили ҳисобланади. Биз ҳамкорликнинг ҳар қандай шаклида минтақа билан биргамиз.

Аввало, ҳамкорликнинг хавфсизлик шаклига тўхталиб ўтмоқчиман. Шу ўринда Европада мавжуд ва узоқ йиллар ичида ривожланиб келган кўптомонлама, иккитомонлама дипломатик муносабатлар ютуқларини эслаш ўринли бўлади. Бишкекда ўтган йиғилишда Евроиттифоқнинг Афғонистон масаласидаги позицияси аниқ келтириб ўтилди. Ўйлайманки, мамлакатдаги турли омиллар фақат ўзаро англашув ва ҳамкорлик орқали ижобий томонга ўзгаради.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ушбу халқаро конференциядаги чиқишида, минтақада тинчлик ва осойишталикни ҳамда барқарорликни таъминлаш йўлида саъй-ҳаракат ва ҳамкорлик қилиш ҳамда қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Эроннинг стратегияси дея маълум қилди.   

Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ўз нутқи давомида "Ядро қуролини яратиш ислом динига зиддир деб айди. Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини Самарқандда ўтказилаётган "Марказий Осиё: бир ўтмиш ва бир келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик" номли халқаро конференцияда "Эроннинг ядро дастури муваффақиятли якунланишида Европа иттифоқ ёрдам" беришини билдирди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв икки юртнинг иқтисодий ҳамкорликлар комиссияси йиғилишини 2017 йилнинг декабр ойида ўтказилишини қўллаб қувватлашди

Эрон ташқи ишлар вазири ва Ўзбекистон президенти ўртасида бўлиб ўтган суҳбатда энергетика, транзит, тўрт томонлама коридорни ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон, Афғонистон ва Эрон ўртасида темир йўл соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича уч томонлама гуруҳни ташкил этиш шунингдек терроризмга қарши кураш мавзулари диққат марказида бўлди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв икки юртнинг иқтисодий ҳамкорликлар комиссияси йиғилишини 2017 йилнинг декабр ойида ўтказилишини қўллаб қувватлашди. 

Эрон ташқи ишлар вазири пайшанба куни “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этиш мақсадида Ўзбекистоннинг Самарқад шаҳрига сафар қилган эди.