Шок! Ўзбекистонда бензин нархи кўтарилди
Омма эътиборига ҳавола қилинган маълумотларга кўра, бензин нархлари 15 ноябрдан бошлаб қуйидаги нархларда сотилади.1 литр Аи-80 маркадаги автобензин учун — 3800 сўм
1 литр Аи-80 маркадаги автобензини нархи 1000 сўмга қимматлади ва эндиликда 3800 сўмни ташкил қилмоқда
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 15 ноябрдан бошлаб бензин нархи кескин кўтарилади. Ёқилғининг янги баҳоси аввалгисидан тахминан 40%га юқори бўлади, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тегишли қарор бугун 14 ноябрь куни Ҳукумат томонидан имзоланган.
Бу ҳақдаги маълумотни нашр мухбирига "Ўзнефтегаз" ходими ҳам тасдиқлаган.
Омма эътиборига ҳавола қилинган маълумотларга кўра, бензин нархлари 15 ноябрдан бошлаб қуйидаги нархларда сотилади.1 литр Аи-80 маркадаги автобензин учун — 3800 сўм
1 литр Аи-91 автобензин учун — 4300 сўм
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча автозаправкаларда ушбу нархларга амал қилинади.
"Ўзбекнефтегаз" компаниясидаги манба маълумотларига кўра, вилоятлардаги АЁҚШлар ойига икки марта бензин етказилади. Шу сабабли, маҳаллий аҳолига бензин етишмайди.