Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси мудофаа вазирлари музокара ўтказишди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i25551-Ўзбекистон_ва_Озарбойжон_республикаси_мудофаа_вазирлари_музокара_ўтказишди
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг KUN.UZ’га хабар қилишича, 16 ноябрь тонгдан Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбойжон умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев қабрига гулчамбар қўйди.
(last modified 2018-08-22T17:52:55+00:00 )
ноябр 16, 2017 19:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Озарбойжон
    Ўзбекистон ва Озарбойжон

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг KUN.UZ’га хабар қилишича, 16 ноябрь тонгдан Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбойжон умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев қабрига гулчамбар қўйди.

Боку шаҳридаги “Шаҳидлар хиёбони” мемориал мажмуаси зиёратидан кейин Озарбойжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов Ўзбекистон делегациясини қабул қилди.

Икки мамлакат ҳарбий идоралари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ҳарбий, ҳарбий-техник, ҳарбий таълим ва бошқа йўналишлардаги икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.