Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Илҳом Алиев билан учрашди
(last modified Fri, 17 Nov 2017 14:13:25 GMT )
ноябр 17, 2017 19:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон бош вазири ўринбосари
    Ўзбекистон бош вазири ўринбосари

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев бугун Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Алишер Султоновни қабул қилди. Бу ҳақда Sputnik Озарбайжон сайтида хабар қилинмоқда.

Учрашув давомида Султонов Озарбайжон раҳбарига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Султоновнинг айтишича, Ўзбекистон президенти ўзининг Озарбайжонга ташрифини сабрсизлик билан кутмоқда ва мазкур ташрифнинг самарали ўтиши учун фаол тайёргарлик кўрилмоқда. Шунингдек, Султонов яқинда ишга туширилган Боку-Тбилиси-Карс темир йўли ҳақида гапирар экан, мазкур лойиҳа минтақа учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Бундан ташқари Ўзбекистон республикаси мудофаа вазири Абдусалом Азизовни Бакуга уюштирган сафари жараёнида ҳам Ўзбекистон ва Озарбойжон республикалари ўртасида 2018 чи йил учун ҳарбий ҳамкорликлар тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.

Форс ахборот агентлигига кўра, Баку шаҳрида Ўзбекистон мудофаа вазири Абдуссалом Азизовни Озарбойжон республикаси мудофаа вазири Зокир Ҳасанов қабул қилди.

Учрашув якунида томонлар икки мамлакат ўртасида 2018 чи йил учун ҳарбий ҳамкорликларни янада ривожлантиришга оид ҳужжат имзоладилар.

Ёрлиқ