Ўзбекистон ва Озарбойжон реcпубликалари ўртасида ҳарбий ҳамкорликга оид ҳужжат имзоланди
(last modified Sat, 18 Nov 2017 07:41:46 GMT )
ноябр 18, 2017 12:41 Asia/Tashkent

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг KUN.UZ’га хабар қилишича, 16 ноябрь тонгдан Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбойжон умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев қабрига гулчамбар қўйди. Боку шаҳридаги “Шаҳидлар хиёбони” мемориал мажмуаси зиёратидан кейин Озарбойжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов Ўзбекистон делегациясини қабул қилди.

Икки мамлакат ҳарбий идоралари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ҳарбий, ҳарбий-техник, ҳарбий таълим ва бошқа йўналишлардаги икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон республикаси мудофаа вазири Абдусалом Азизовни Бакуга уюштирган сафари жараёнида ҳам Ўзбекистон ва Озарбойжон республикалари ўртасида 2018 чи йил учун ҳарбий ҳамкорликлар тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.

Баку шаҳрида Ўзбекистон мудофаа вазири Абдуссалом Азизовни Озарбойжон республикаси мудофаа вазири Зокир Гасанов қабул қилди.

Учрашув якунида томонлар икки мамлакат ўртасида 2018 чи йил учун ҳарбий ҳамкорликларни янада ривожлантиришга оид ҳужжат имзоладилар.

Бу учрашувда Озарбойжон республикаси делегацияси дўстона, биродарликка асосланган ҳамда минтақанинг ҳарбий ва сиёсий вазиятининг ҳозирги шароитида Тошкент ва Боку ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликларнинг муҳимлиги ва тарихига ишора қилар экан,  Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги муноқаша ва кескинликларни минтақа барқарорлиги ва тинчлиги учун жиддий таҳдид деб баҳоладилар.

Ўзбекистон мудофаа вазири ҳам, Озарбойжон республикаси қуролли кучлари системасида амалга оширилган ўзгаришларга ишора қилиб, Тошкент томонини бу мамлакатнинг ҳарбий соҳадаги тажрибаларидан фойдаланишга қизиқаётганлигини маълум қилди.

Томонлар шунингдек,  Ўзбекистон ва Озарбойжон республикалари ўртасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтириш Марказий Осиё ва Қафқоз минтақасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга кумаклашишини таъкидладилар.

Бу учрашувдаги Озарбойжон ва Ўзбекистон республикалари мудофаа вазирларининг изҳоротига эътибор бериб,  Тошкент ва Боку давлатларини ўзаро алоқаларини қайта тиклашга юз келтиришганига шоҳид бўлиш қийин эмас.

Хусусан Озарбойжон томонини Арманистон билан бу мамлакат ўртасидаги кескинликларга ишора қилгани, илгаригидек бу муноқашаларни Қафқоз минтақасининг сиёсий, ҳарбий, иқтисодий соҳаларига соя солганидан далолат беради.

Бошқа таъбир билан айтганда, Боку давлатининг стратегияси ва халқаро равиши илгаригидек бу кескинликлар таъсири остида бўлиб, Озарбойжон республикаси раҳбарлари  Қорабоғ муноқашалари ва кескинликлари барча мувафаққиятсизлигининг асли сабаби эканлигини таъкидлаб келишмоқда.

Уларга кўра бу масала энг аввало Арманистон давлатини халқаро миқёсида изолияцияда қолишига сабаб бўлади ва ҳолангки  бу ҳатти- ҳаракатлар амалий равишда Боку давлатининг  сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий  муовазанатидаги таъсири ва алтернативасини камайишига замин яратди. Бошқа томондан Боку давлатини  Қорабоғ масаласини минтақавий бир таҳдид эканлигини таъкидлаб келаётгани,  Қафқоздаги ушбу эски муноқаша ва тўқнашувларига хорижий мамлакатларнинг дахолат қилиши ва аралашиши учун шароит яратиб бермоқда.

 Эндиликда ҳам бошқа айрим давлатларнинг аралашиши билан бу масала минтақавий бир бўҳронга айланиб қолган.

Аммо Ўзбекистон мудофаа вазирининг изҳороти  Тошкент давлатини  минтақада ташқари сиёсий ўйинчилар билан  турли алоқалар хусусан сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик ҳамкорликларни қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилаётганлигининг далилидир.

 Шу сабабдан Ўзбекистон мудофаа вазири озарбойжонлик касбдоши билан учрашганида,  Тошкент давлатини ўз ҳарбий кучларини қайта тиклаш ва янгиллаш учун Озарбойжон республикаси тажрибаларидан фойдаланишга қизиқаётганини маълум қилди.

Бу мавзу эса  Боку давлат томонидан истиқбол этилди.

Айтиш керакки сўнгги пайтларда Ўзбекистон давлати нафақат Маркзий Осиё республикалари балки собиқ шўролар иттифоқининг барч бошқа мамлакатлари хусусан Озарбойжон республикаси билан алоқаларни кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Шу ҳолда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев бугун Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Алишер Султоновни қабул қилди. Бу ҳақда Sputnik Озарбайжон сайтида хабар қилинмоқда.

Учрашув давомида Султонов Озарбайжон раҳбарига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Султоновнинг айтишича, Ўзбекистон президенти ўзининг Озарбайжонга ташрифини сабрсизлик билан кутмоқда ва мазкур ташрифнинг самарали ўтиши учун фаол тайёргарлик кўрилмоқда. Шунингдек, Султонов яқинда ишга туширилган Боку-Тбилиси-Карс темир йўли ҳақида гапирар экан, мазкур лойиҳа минтақа учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.