Ўзбекистон ва Қозоғистон авиарейслар сонини оширишга келишиб олишди
(last modified Sat, 25 Nov 2017 06:19:19 GMT )
ноябр 25, 2017 11:19 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон
    Ўзбекистон ва Қозоғистон

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиарейслар сонини оширишга келишиб олинди.

Кун.ўз сайтига кўра, Қозоғистон Инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги (ИРВ)нинг Фуқаролик авиацияси қўмитаси (ФАҚ) матбуот хизмати  шу ҳақида хабар берди. 

"Қозоғистон Республикаси ИРВнинг Фуқаролик авиацияси қўмитаси ва Ўзбекистоннинг авиация маъмурияти, шунингдек икки мамлакат авиакомпаниялари ўртасидаги музокаралар натижасида авиарейслар сонини ошириш борасида келишувларга эришилди", - дейилади идоранинг Facebook саҳифасида.

Шу тариқа Қозоғистоннинг "Air Asatana" авиакомпанияси 2017 йилнинг декабридан Олмаота-Тошкент йўналишидаги рейсларни ҳафтасига 6тадан 7тага ва Остона-Тошкент йўналишидаги рейсларни ҳафтасига 3тадан 4тагача оширишни режалаштирмоқда. 

Ўз навбатида, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси Қозоғистонга амалга ошириладиган рейслари сонини 2017 йилнинг декабридан Тошкент-Олмаота йўналишида ҳафтасига 6тадан 7тага ва 2018 йилнинг 4 мартидан Тошкент-Остона йўналишида ҳафтасига 3тадан 4тагача оширишни режалаштирмоқда.

Ёрлиқ