Ўзбекистон президентини Жанубий Кореяга уюштирган сафари
Шавкат Мирзиёев Президент Мун Жэ Иннинг таклифига биноан 22 ноябрь куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига сафар қилди
ЎзА га таянибхабар қилишича, Сеул халқаро аэропортида Ўзбекистон Президенти шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Давлатимиз раҳбарини Корея Республикасининг расмий шахслари кутиб олди. Маросимдан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
Корея Республикаси Президентининг «Чонг Ва Дэ» («Мовий сарой») қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев ва Мун Жэ Иннинг тор доирадаги музокарасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама чуқурлаштириш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини бошқариш вазирлиги ўртасида Ҳамкорлик меморандуми, икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми, Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирликлари ўртасида Ўзбекистонда Миллий электрон савдо платформасини жорий қилиш бўйича ҳамкорлик битими,
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро меморандум, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан Корея Стратегия ва молия вазирлиги ўртасида Билимлар алмашинув дастури бўйича Англашув меморандуми, 2018-2020 йилларда Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси кредитлари бўйича ҳукуматлараро ҳадли келишув ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фонди билан Корея экспорт-импорт банки ўртасида молиявий ҳамкорлик тўғрисида келишув каби олтмишдан ортиқ муҳим ҳужжат имзоланди.
Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ва Жанубий Корея Савдо-саноат ва энергетика вазирлиги томонидан эркин савдо зонаси яратиш имконияти муҳокама қилинди ва икки давлат бозорларига имтиёзли киришни таъминлашнинг зарурлиги бўйича принципиал келишувлар амалга оширилди.
Шавкат Мирзиёевнинг Сеулга давлат ташрифи биринчи кунида 8,9 миллиард долларлик ҳужжатлар ҳамда келишувларни имзоланди.
Кун.ўз сайтига кўра, 75 та ҳужжат имзоланди. Хусусан, энергетика ва нефтгазкимё соҳасида – 2,95 млрд. долларлик, банк-молия соҳасида – 2,7 млрд. долларлик, қурилиш ва инфратузилмани ривожлантиришда – 1,7 млрд. долларлик келишувлар имзоланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги, «Олмалиқ ТМК» АЖ ва Корея ноёб металлар институти (KIRAM) илмий-техникавий ва инновацион фаолият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида «йўл харитаси»ни имзолашди. Корея ходимларни ривожлантириш институти ва Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик ҳамкорлик ҳақида меморандум, Корея халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (KOICA) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси 2018-2019 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини амалга ошириш тўғрисидаги меморандумни имзолади.
Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси пойтахти мэриясига ташриф буюрди. Давлат раҳбарини Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун кутиб олди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Жанубий Кореяни дўстлик ришталари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкам боғлаб тургани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвонини беришга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Маросимда сўзга чиққанлар Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик муносабатлари янада мустаҳкамланишида президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этди.
Ўзбекистон президенти сафари давомида Жанубий Корея парламентининг раиси билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22 ноябрь куни куни давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига келди
Ўзбекистон раҳбари 23 ноябрь куни икки мамлакатнинг иқтисодий ва молиявий тузилмалари раҳбарлари, етакчи ишбилармонлари иштирокидаги Жанубий Корея –Ўзбекистон бизнес-форумида қатнашди. Бу ҳақда Кун уз сайти хабар берди.
Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг форум иштирокчиларига қутлови ўқиб эшиттирилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ривожланиб бораётгани, Ўзбекистонда бизнес юритиш учун етарли шароит ва имкониятлар яратилаётганини қайд этди, Ўзбекистон Корея Республикаси бизнес вакиллари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Жанубий кореялик молия ва ишбилармон доира вакиллари Ўзбекистонда фаол бизнес юртиш учун яратилган шароитларни юқори баҳолаб, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрликларини маълум қилишди.
Сўзга чиққанлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ривожида жанубий кореялик сармоядорларлар фаолияти муҳим ўрин тутаётганини таъкидладилар.
Корея Республикасининг Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этган инвестициялари ҳажми 7 миллиард АҚШ долларидан ошган. Ўзбекистонда мазкур мамлакат капитали иштирокида 461 корхона фоалият юртитмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь Жанубий Кореяга давлат ташрифи доирасида Корея бош вазири Ли Нак Ён билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Корея бош вазири Ли Нак Ён билан учрашувда икки мамлакат ўртасида эришилган келишувларни амалиётга изчил татбиқ қилиш, янги лойиҳалар устида ҳамкорлик алоқаларини янада такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди.