Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореядан Ўзбекистонга қайтиб келди
(last modified Sat, 25 Nov 2017 11:05:41 GMT )
ноябр 25, 2017 16:05 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев  Жанубий Кореядан Ўзбекистонга қайтиб келди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 22-25 ноябрь кунлари Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифидан сўнг мамлакатга қайтиб келди.

Ушбу тарихий ташриф нималар билан ёдда қолганини эслаб ўтамиз.

22 ноябрь куни Сеул халқаро аэропортида Ўзбекистон президенти шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қаровул саф тортди. Давлат раҳбарини Корея Республикасининг расмий шахслари кутиб олди.

Мирзиёев 23 ноябрь куни икки мамлакатнинг иқтисодий ва молиявий тузилмалари раҳбарлари, етакчи ишбилармонлари иштирокидаги Жанубий Корея –Ўзбекистон  бизнес-форумида қатнашди.

Шунингдек, давлат ташрифи давомида Корея Республикасида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси президенти лавозимидаги фаолиятининг биринчи йили ҳақида корейс тилида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев” номли китоб чоп этилгани маълум бўлди.

Шавкат Мирзиёевнинг Сеулга давлат ташрифи биринчи куни 8,9 миллиард долларлик ҳужжатлар ҳамда келишувлар имзоланди. Маълумотларга кўра, 75 та ҳужжат имзоланган.

Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Сеул шаҳрида БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун  ва бошқа масъуллар билан учрашди.

Шу билан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига тарихий бурилиш ясовчи давлат ташрифи ўз якунига етди. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, мазкур давлат ташрифи Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги муносабатларни янги сифат босқичига кўтаради.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ