Ўзбекистон Россиядан 12та ҳарбий вертолёт сотиб олди
(last modified Fri, 01 Dec 2017 06:49:19 GMT )
декабр 01, 2017 11:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Россиядан 12та ҳарбий вертолёт сотиб олди

Ўзбекистон «Рособоронэкспорт» билан республика Ҳарбий ҳаво кучлари учун 12та Ми-35 ҳужумкор ҳарбий вертолётлари сотиб олиш бўйича шартнома тузди. Бу ҳақда РИА Новости ўзининг вазиятдан хабардор манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатди.

 «Ми-35 вертолётларини етказиб бериш бўйича келишувга «охирги нуқта қўйилди». Барча шартлар келишиб олинди, етказиб бериш ишлари 2018 йилда бошланади», деган агентлик суҳбатдоши.

У бу борада келишув РФ бош вазири Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида амалга оширилганини айтган. Ҳозирча вертолётларни Ўзбекистонга етказиб бериш графиги тўғрисида маълум қилинмади.

Ёрлиқ