Ўзбекистон ва Тожикистон чегара бўйича музокараларни тикламоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i26341-Ўзбекистон_ва_Тожикистон_чегара_бўйича_музокараларни_тикламоқчи
Тожикистон ва Ўзбекистон чегара масалалари бўйича музокараларни қайта бошлайди, дея хабар бермоқда Тожикистон телеграф агентлиги (ТожикТа).
(last modified 2018-08-22T13:23:09+00:00 )
декабр 04, 2017 11:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон
    Ўзбекистон ва Тожикистон

Тожикистон ва Ўзбекистон чегара масалалари бўйича музокараларни қайта бошлайди, дея хабар бермоқда Тожикистон телеграф агентлиги (ТожикТа).

Кун.ўз сайтининг хабар қилишича, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон ҳукумат комиссиялари икки давлат ўртасидаги чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича беш йил олдин тўхтатиб қўйилган ишни қайта тиклайдилар. Тожикистон ҳукумати томонидан Ўзбекистон билан чегара масалаларини ҳал этиш бўйича комиссиянинг янги таркиби тузилди, дея хабар берган Тожикистон Республикаси ҳукуматидаги манба.

Манба маълумотларига кўра, бош вазир Коҳир Расулзода Тожикистон ҳукумат комиссиясининг янги таркибини бошқаради. Таркибга бош вазир ўринбосари Азим Иброҳим, Ер тузилиши ва геодезия давлат қўмитаси раиси Ражаббой Аҳмадзода, адлия вазири Рустам Шоҳмурод, ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ва бошқа амалдорлар ҳам кирган. Рўйхатда жами 19 кишининг номи келтирилган.

Тожикистон Ер тузилиши ва геодезия давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, Тожикистон-Ўзбекистон чегарасининг узунлиги 1332 км.ни ташкил этади. Умумий чегаранинг 105 километри дарё орқали ўтса, қуруқликдаги чегара 1227 километрга тенг.

Умумий чегаранинг тахминан 1240 километри делимитация ва демаркацияси бўйича келишув мувофиқлаштирилган, имзоланган ва ратификация қилинган.