Ӯзбекистонда исломий руҳдаги радио таъсис этилади
декабр 04, 2017 20:47 Asia/Tashkent
AzonFM онлайн радиоси 6 декабрдан иш бошлаши хабар қилинди
Ўзбекистонда AzonFM онлайн радиоси 6 декабрдан бошлаб тест режимида фаолият бошлайди. Бу ҳақда Azon.uz сайти асосчиси Мубашшир Аҳмад маълум қилди.
Хабарда айтилишича, AzonFM эшиттиришлари “Қуръон тиловати, “Бир оят тафсири”, “Бир ҳадис шарҳи”, “Замонавий фиқҳий масалалар” ва “Умумий фиқҳ” ҳамда ақида, саволларга жавоблар, машҳур уламолар билан суҳбатлар”дан иборат бўлади.
Жорий йилнинг июль ойи охирларидан Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси исломий онлайн дарсларни ўтказа бошлагани ҳам хабар қилинган эди.
“Ушбу дарсларни таниқли уламолар ва Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари ўтказишади”, дейилади муфтиёт билдирувида.
Ёрлиқ