CNPC корхонаси ва "Ўзбекнефтегаз" ўртасидаги ҳамкорликлар мустаҳкамланмоқда
-
CNPC корхонаси ва "Ўзбекнефтегаз"
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. New Silk Road Oil And Gas қўшма корхонаси CNODC (Хитой миллий нефтгаз корпорацияси CNPC) иштирокида Бухоро вилоятида газ конденсатини қазиб олиш конларидан бирида газ қазиб олиш ишларини бошлаб юборишди.
2013 йил сентябр ойида "CNODC" ва "Ўзбекнефтгаз" МХК Ўзбекистонда газ конденсати конларини қўшимча равишда қидириш ва қазиб олиш учун тенг асосда қўшма корхона ташкил этишди. ҚКнинг хом ашё базаси Бухоро вилоятининг Қоракўл участкасида геология-қидирув ишларини олиб боришда топилган 3 та (Хўжадавлат, Шарқий Олот ва Денгизкўл кони) газ конденсати конлари мавжуд.
"Қўшма корхона Қоракўл сармоявий блокининг Хўжасаёт участкасида газ қазиб чиқаришни бошлади". Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" МХК вакили РИА Новостига маълум қилди.
Ривожлантириш дастури доирасида 2 та янги қудуқ ишга туширилди, аввал қазилган 3 та қудуқда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Реал вақт режимида табиий газ қазиб олишни назорат қилиш бўйича замонавий автоматлаштирилган пульт ишга туширилди.
"Ўзбекнефтгаз" МХК маълумотларига кўра, яқин келажакда қўшма корхона Хўжадавлат ва Шарқий Олот конларини қуришни режалаштирмоқда. Хусусан, 8 та янги қудуқ қазиб олинади, аввал қазилган 3 та қудуқда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади, шунингдек, 43 километрлик газ қувури барпо этилади.
Барча 3 та газ қазиш конларини ишга туширилиши натижасида 2021 йилга келиб ҳар йили 1 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинади. Бу ўз навбатида экспорт ва ички бозорни қарийб 6,5 минг тонна газ конденсати билан таъминланади.