Тошкент вилоятидаги «Ўсмат ота» жоме масжиди биносига биринчи ғишт қўйилди
(last modified Sun, 17 Jul 2016 06:56:27 GMT )
июл 17, 2016 11:56 Asia/Tashkent
  • Тошкент вилоятидаги «Ўсмат ота» жоме масжиди биносига биринчи ғишт қўйилди

Тошкент вилоятидаги «Ўсмат ота» жоме масжиди биносига биринчи ғишт қўйилди

Тошкент вилоятидаги «Ўсмат ота» жоме масжиди қурилиши ишлари бошланди. Ушбу масжиднинг тайёрланган лойиҳасига кўра, кишилар учун жуда қулай ва шинам бўлишига алоҳида эътибор қаратилган. Бу ҳақда «Muslim.uz»га таяниб Дарё уз сайти хабар бермоқда.

Ушбу тадбирда иштирок этган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги уламолар ҳамда нуроний отахонлар масжиднинг биринчи ғиштини қўйиб берди.

Пискент туманида жойлашган «Ўсмат ота» жоме масжидининг янги биноси узунлиги 24, эни 12 метрни ташкил этиб, бир вақтни ўзида уч юздан зиёд намозхонни сиғдира олади.