Ўзбек-қирғиз давлат чегараларини демаркация қилиш масаласи муҳокама қилинди
12 декабрь куни Ўзбекистонга Қирғизистон президенти Сооронбай Жеэнбековнинг расмий ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг тўрт кунлик учрашуви якунланди.
Кун.ўз сайтининг хабар қилишича,учрашув доирасида 2017 йилнинг 5 сентябридаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси тўғрисидаги шартномага кирмаган Ўзбекистон-Қирғизистон чегара участкаларини тавсифлаш бўйича ишлар давом этди.
Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи доирасида имзоланганди.