Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўли қурилши амалий босқичга ўтмоқда
Хитойдан ва Туркия денгиз портларигача бўлган ҳудудларни бирлаштирувчи ушбу темир йўл - қадимги Буюк Ипак йўлининг замонавий қайта туғилиши бўлиши мумкин.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга бўлиб ўтаётган расмий ташрифи давомида "Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой " темир йўли қурилиши масаласи ҳам муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон президенти матбуот хизмати.
Томонлар келишувига кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳлари ушбу йилнинг 25 декабрида "Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой" темир йўли лойиҳасининг муҳокамасига киришишади.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатлар орасидаги дастлабки келишувларга кўра, "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши 2018 йилда бошланиши режалаштирилган эди.
Хитойдан ва Туркия денгиз портларигача бўлган ҳудудларни бирлаштирувчи ушбу темир йўл — қадимги Буюк Ипак йўлининг замонавий қайта туғилиши бўлиши мумкин. Ушбу улкан лойиҳа барча туташ мамлакатлар учун янги бозорларга чиқишда улкан имкониятлар яратиши муқаррар.