Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев Москва шаҳрига ташриф буюрди
(last modified Sun, 24 Dec 2017 14:22:35 GMT )
декабр 24, 2017 19:22 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири
    Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири

22 декабрь куни Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан икки томонлама ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Кун.уз сайтига кўра,ташриф доирасида Рустам Жўраев Россия Федерацияси ФВВ Миллий Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Россиялик ҳамкасблар Ўзбекистон ФВВ делегацияси аъзолари билан фавқулодда ҳолатларга тезкор муносабат билдириш борасидаги тажрибасини амалий тарзда намойиш қилди. Айниқса, космик кузатув панели орқали табиий офатларга тайёр туриш кўникмаси делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, келгусида доимий ахборот алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида Россия Федерациясининг Миллий бошқарув маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказлари ўртасида видеоконференция йиғилиши ўтказилди.

Ёрлиқ