Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди
(last modified Wed, 27 Dec 2017 06:28:05 GMT )
декабр 27, 2017 11:28 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев
    Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 декабрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий учрашувида иштирок этди.

Кун.уз сайтига кўра,президент матбуот хизмати хабарига кўра, Россия Федерацияси Президентининг Ново-Огарёво қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни Владимир Путин кутиб олди.

Суратга тушиш маросимидан сўнг МДҲ давлат раҳбарларининг учрашуви бошланди.

Владимир Путин давлат раҳбарларини ташрифи билан қутлаб, Россиянинг МДҲ раислиги якунлари ҳақида тўхталиб ўтди. Жорий йил ўзаро интеграцияни мустаҳкамлаш ва ташкилот нуфузини ошириш бўйича муҳим ишлар амалга оширилганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб, товар айирбошлаш ҳажми сезиларли ошганини таъкидлади. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик аъзо давлатларни узвий боғлаб туриши, ушбу учрашув алоқаларга янги суръат бағишлашини қайд этди.

2018 йил Россияда бўладиган воқеалар муҳим аҳамиятга эга экани, Президент сайловида Россия халқи муносиб номзодга овоз беражаги таъкидланди.

Ёрлиқ