Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасидаги Баённома 31 декабрдан кучга киради
Ўзбекистон билан Нидерландия ўртасида 2001 йил 18 октябрда имзоланган даромадларнинг икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни олдини олиш тўғрисида Конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2017 йил 6 февралда Гаага шаҳрида имзоланган Баённома 2017 йилнинг 31 декабрь куни кучга киради.
Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб Дарё.уз хабар берди.
Мазкур Баённомада солиқларни тўлашдан бош тортишни олдини олиш мақсадида, ушбу Конвенцияга солиқ соҳасида ахборот алмашишнинг самарали механизмларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш киритиш назарда тутилган.
Ушбу халқаро битим солиққа оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашда Ўзбекистон ва Нидерландия ҳамкорлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради ҳамда икки мамлакат солиқ қонунчилигига риоя этилишини таъминлайди.