декабр 30, 2017 14:22 Asia/Tashkent
  • Энг ёмон кўрсаткич
    Энг ёмон кўрсаткич

Жорий йилнинг энг даромадли валютаси Мозамбик метикали бўлди: унинг курси АҚШ долларига нисбатан 21 фоизга ўсди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Дарё.ўз кейинги ўринларни Чехия кронаси ва Польша злотийси (18 фоиз ўсиш) эгаллади. Валюталар орасида энг ёмон кўрсаткич 60 фоиз арзонлаган ўзбек сўмига тегишли.

Ўтаётган йилда максимал даромадни барибир криптовалюталар эгалари қўлга киритди. Жумладан, биткоин 1500 фоиз ўсишни кўрсатди.

Хом ашё активлари орасида курси 54 фоизга ошган палладийга тенг келадигани топилмади. Мис ва алюминий 29 фоизга ўсди. Йил якунлари бўйича 27,5 фоизга пастлаган табиий газ эгаларига энг кўп зарар келтирди.

Қимматли қоғозлар орасида энг катта ўсиш Греция (60 фоиз атрофида), Белиз (38,7 фоиз) ва Аргентина (30 фоиз) давлат облигацияларида кузатилди. 55 фоиз қадрини йўқотган Венесуэла қимматли қоғозлари бу рўйхатнинг қуйи қисмидан жой олди.

Ёрлиқ