Хитой Марказий Осиё республикаларидан газ харид қилишда биринчи ўринда туради
2017 йилда Хитой давлати Марказий Осиё - Хитой линиясидаги газ қувуридан 38,7 миллиард куб метр газни Марказий Осиё мамлакатларидан сотиб олди
Ўтган йилда Хитой давлати Марказий Осиё - Хитой йўналишидаги газ қувуридан 38,7 миллиард куб метр газни Марказий Осиё республикаларидан харид қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, 2017 йилда Хитой давлати Марказий Осиё - Хитой линиясидаги газ қувуридан 38,7 миллиард куб метр газни Марказий Осиё мамлакатларидан сотиб олди. Бу эса 2016 йилга солиштирганда 13,37 фоизга кўпайганини кўрсатади.
Ушбу хабарга биноан, Хитойга берилаётган газнинг асосий қисми Ўзбекистон ва Туркманистонга тегишли бўлиб, қолган озгина миқдорини эса Қозоғистон таъминлаб турибди.
Ушбу хабарда қайд этилишича, Марказий Осиё республикалари Хитойнинг газга бўлган эҳтиёжининг 15 фоизини таъминлаб келияпти.