Январ 07, 2018 10:47 Asia/Tashkent
  • Тошкент аэропорти туман туфайли ҳаво кемаларини қабул қилишни тўхтатди
    Тошкент аэропорти туман туфайли ҳаво кемаларини қабул қилишни тўхтатди

Ҳаво маскани атрофини кучли туман қоплаган, кўриш чегараси эса белгиланган минимумдан паст. Халқаро қоидаларга кўра бундай шароитда ҳаво кемаларини қўндириш тақиқланади, — дейилади Миллий авиакомпания хабарида.

Тошкент аэропорти 6 январь куни ноқулай метеошароит туфайли ҳаво кемаларини қабул қилишни тўхтатди, деб ёзади «Газета.uz» «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига таяниб.

«Ҳаво маскани атрофини кучли туман қоплаган, кўриш чегараси эса белгиланган минимумдан паст. Халқаро қоидаларга кўра бундай шароитда ҳаво кемаларини қўндириш тақиқланади», — дейилади Миллий авиакомпания хабарида.

Халқаро рейслар билан биргаликда, маҳаллий рейслар ҳам тўхтатилган. Баъзи рейслар Навоий аэродромига йўналтирилган.

Об-ҳаво яхшилангач, барча ҳаво кемалари белгиланган аэропортга етиб келади, дейилади хабарда.

Ёрлиқ