Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг бош ижрочи директорини қабул қилади
(last modified Tue, 16 Jan 2018 05:58:37 GMT )
Январ 16, 2018 10:58 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг бош ижрочи директорини қабул қилади
    Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг бош ижрочи директорини қабул қилади

2018 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистонга Жаҳон банкининг бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди. 

Жаҳон банкининг делегацияси Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташриф дастурига биноан Ўзбекистон ва Жаҳон банки Гуруҳи ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ҳукумат ва Олий Мажлис Сенатида учрашув ва музокаралар олиб борилади.

Аввалроқ, Жаҳон банки ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги иқтисодий ўсиш кўрсаткичи 6.2 фоизни ташкил қилгани, бу ундан олдинги йилларга нисбатан пастроқ кўрсаткич ҳисобланиши маълум бўлганди. Бироқ, Global Economic Prospects’да январь ойида тақдим этилган прогнозларга кўра, 2018-2020 йилларда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг ўсиш кўрсаткичлари Марказий Осиё минтақасидаги энг яхши натижани қайд этади - 5.6 фоиз (2018), 6.3 фоиз (2019), 6.5 фоиз (2020). 

Ёрлиқ