Самара – Чимкент трассасида ўт олиб, 52 кишининг ҳаётига зомин бўлган автобусда ёнғин келиб чиқишининг эҳтимолий сабабларини айтиб ўтилди.
Ақтўбе вилояти фавқулодда вазиятлар департаменти Самара – Чимкент трассасида ўт олиб, 52 кишининг ҳаётига зомин бўлган автобусда ёнғин келиб чиқишининг эҳтимолий сабабларини айтиб ўтди, деб хабар беради Sputnik Қозоғистон.
ФВД вакили Виталий Синевнинг айтишича, автобусда ёнғин келиб чиқишига қисқа туташув сабаб бўлган. Шунингдек, автобусда катта миқдорда ёқилғи ташилган бўлиши ҳам мумкинлиги инкор этилмаяпти. Бу автобус қисқа фурсат ичида аланга қуршови ичида қолганига изоҳдир.
Фараз қилинишича, йўлдаги АЁҚШларда ёқилғи қўйиш заруриятини йўққа чиқариш учун автобусда қўшимча ёқилғи ташилган бўлиши мумкин.
Шунингдек, норасмий маълумотларга кўра, автобус қайта жиҳозланган бўлиши мумкин, шу сабабли олов тузоғига илинган йўловчилар тезда уни тарк эта олишмаган. Синевнинг сўзларига кўра, автобуснинг эшиклари маҳкамланган бўлган.
ФВВ вакиллари қозоғистонлик ҳамкасабалари билан биргаликда қурбонлар рўйхати тузишни якунламоқлда.
ТОШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари мутахассислари Ақтобега етиб келишди, деб хабар қилди муассаса вакили Sputnik мухбирига.
"Айни дамда биз, қозоғистонлик ҳамкасабаларимиз билан биргаликда, қурбонлар рўйхати тузишни охирига еткизмоқдамиз", — деди ФВВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб соат 10:30 Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида 57 киши минган автобус ёниб кетган. Йўловчиларнинг 52 нафари қурбон бўлди. Қозоғистон ФВВ хабарига кўра,улар Ўзбекистон фуқаролари.
Кун уз сайтигакўра, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати бугун эрталаб Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида автобуснинг ёниши натижасида ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликнинг жасадини ватанга келтириш учун самолёт ҳозирламоқда. Kun.uz нашрининг Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбаси маълумот беришича, айни пайтда рейс Тошкентдан учишга тайёргарлик кўрмоқда.
«Айни шу дақиқаларда Тошкентдан рейс амалга оширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автобусда бўлган фуқароларнинг шахсини аниқлаш устида иш олиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тайёр турибди, жамоа шакллантирилган. Умумий гуруҳ тайёр бўлганида самолёт учади», — деди манба.