Абдулазиз Комил БМТнинг тадбирида иштирок этди
Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
2018 йилнинг 18 январь куни амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг олий даражадаги «Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари» мавзусидаги тадбирда иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Қозоғистон раислиги доирасида ўтказилган БМТ Хавфсизлик кенгашининг тадбирида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари томонидан нутқ сўзланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулазиз Комилов Вашингтонда яна бир йирик амалдор билан учрашгани хабар берилганди.