Ақтўбе фожеаси: Қурбонлар сони, шахси ва уларнинг руҳига Қуръон тиловати
(last modified Fri, 19 Jan 2018 15:11:17 GMT )
Январ 19, 2018 20:11 Asia/Tashkent
  • Ақтўбе фожеаси: Қурбонлар сони, шахси ва уларнинг руҳига Қуръон тиловати

Қозоғистоннинг Ирғиз туманида меҳнат муҳожирлари бўлган автобус ёниб кетиши оқибатида қурбонлар сони ўзгаргани йўқ. Ўзбекистоннинг 52 фуқароси ёниб кетгани, 5 киши омон қолгани аниқланган. Қозоғистон расмийлари автобуснинг ёниб кетиши бахтсиз ҳодиса бўлганини айтишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг илк маълумотига кўра, 31 кишининг шахси аниқланган, уларнинг деярли барчаси Наманган вилояти яшовчилари бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистонда ҳаётдан кўз юмган инсонларнинг бирламчи рўйхатини эълон қилди:

1. Мадрахимов Хамидулло Мирзаабдуллаевич 05.12.1986, Наманган вилояти, Турақўрғон туманидан.

2. Мадрахимов Хабибулло Мирзабдулло ўғли 13.02.1991, Наманган вилояти, Турақўрғон туманидан.

3. Тураев Абдуназар Умаралиевич 10.03.1980, Наманган вилояти, Турақўрғон туманидан.

4. Сулаймонов Зайниддин Жакбаралиевич 12.10.1989, Наманган вилояти, Турақўрғон туманидан.

5. Мамадалиев Мамуржон Ахмаджон угли 01.09.1992, Наманган вилояти, Турақўрғон туманидан.

6. Нишонов Отабек Анвар угли 16.10.1990, Наманган вилояти, Турақўрғон туманидан.

7. Абдумуминов Кахрамон Абдугафур угли 16.12.1994, Наманган вилояти, Турақўрғон туманидан.

8. Нишанов Акмалжон Авазбек угли 24.08.1996, Наманган вилояти, Турақўрғон туманидан.

9. Умаралиев Солижон Обиджон угли 13.08.1995, Наманган вилояти, Турақўрғон туманидан.

10. Сулаймонов Олимжон Мухаммаджонович 12.09.1976, Наманган вилояти, Турақўрғон туманидан.

11. Хошимбаев Нурмухаммад Камолиддинович 27.05.1997, Наманган вилояти, Турақўрғон туманидан.

12. Муродуллаев Боходир Акбарали угли 17.07.1998, Наманган вилояти, Турақўрғон туманидан.

13. Кучкаров Элмурод Шавкатович 10.06.1996, Наманган вилояти, Турақўрғон туманидан.

14. Мирсаидов Мирзохид Миркомилович 30.08.1981, Наманган вилояти, Турақўрғон туманидан.

15. Назаров Маъмуржон Махмуджонович 27.02.1984, Наманган вилояти, Турақўрғон туманидан.

16. Юлчибаев Комилжон Каримович 10.10.1980, Наманган вилояти, Турақўрғон туманидан.

17. Гафуров Абдулатиф Абдумуталович 03.10.1977, Наманган вилояти, Косонсой туманидан.

18. Хамраев Иброхимжон Исмаилович 20.09.1984, Наманган вилояти, Косонсой туманидан.

19. Зарипов Ахмаджон Икромович 25.01.1980, Наманган вилояти, Косонсой туманидан.

20. Абдуллажанов Исмоилжон Эгамберди угли 14.05.1998, Наманган вилояти, Косонсой туманидан.

21. Имомадиев Вохиджон Вакосхонович 10.07.1987, Наманган вилояти, Косонсой туманидан.

22. Эсанов Абдувохид Абдуразокович 15.03.1979, Наманган вилояти, Косонсой туманидан.

23. Хатамов Кахрамон Абдуллажонович 27.05.1986, Наманган вилояти, Косонсой туманидан.

24. Сотволдиев Алишер Абдураимович 14.08.1976, Наманган вилояти, Косонсой туманидан.

25. Рахмонов Омонулло Уктамжон угли 17.08.1997, Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидан.

26. Валиев Мухаммадризо Бокибой угли 31.10.1996, Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидан.

27. Хусниддинов Мухамадин Абдурашид угли 02.12.1998, Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидан.

28. Зокиров Шохрух Тохиржон угли 07.02.1997, Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидан.

29. Гофуров Вохоб Хасанович 18.04.1986, Наманган шаҳридан.

Автобус ёнган пайти жабрланганлар:

1. Исаков Ахрор Ибрагимович 14.04.1988, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан.

2. Мирзахмедов Исроилжон Исакжанович 10.01.1980, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан.

 

19 январь куни Термиздаги Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилган Президент Шавкат Мирзиёев Ақтўбедаги юртдошларимиз вафотидан чуқур қайғуда эканини айтган, марҳумларнинг яқинларига таъзия билдирган.

"Марҳумлар ҳақига дуо қилинди", дея хабар тарқатди Президент Мирзиёев матбуот хизмати.

Наманган вилоят ҳокимлигида махсус ишчи комиссия ташкил этилган.

Комиссия фожиа қурбонларининг оилавий шароитини ўрганиш, оила-аъзоларига тиббий-психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўраётгани хабар қилинган.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар тарқатишича, 19 январь куни Қозоғистондаги фожиа муносабати билан Ўзбекистоннинг барча масжидларида Жума намозида ҳалок бўлганларнинг ҳаққига тиловати Қуръон қилиниб, дуолар қилинди.

Мусулмонлар идораси раҳбарлари Наманган вилоятига, ҳалок бўлган инсонларнинг оилаларига ҳамдардлик изҳор этиш учун борганлар.

Ўзбекистон мустақиллиги тарихида биринчи бор мамлакат президенти қурбонларнинг оилаларига ўз таъзиясини билдирар экан, расман мотам куни эълон қилинмади.

Марказий Осиё ва дунё мамлакатлари раҳбарлари, таниқли шахсиятлар Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига фожеа юзасидан ҳамдардлик билдиришган.

Ўзбекистон оммавий-ахборот воситалари қаторида айни фожеа ҳақида энг аввал ва кенгроқ хабар берганларнинг аксарияти асосан янги ва мустақил нашрлардир.

 Маҳаллий журналистларга кўра, Ўзбекистон расмий теле ва радиоканалларида Ақтўбедаги фожеа борасида батафсил ва тезкор маълумот берилмаётгани кўплаб ўзбекистонликларнинг норозилигига сабаб бўлган.