11 ойлик бола баданига суқилган 16 игна юзасидан тергов бошланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i28731-11_ойлик_бола_баданига_суқилган_16_игна_юзасидан_тергов_бошланди
Фарғоналик 11 ойлик чақалоқнинг баданидан 16та игна топилгани тўғрисидаги хабар юзасидан ҳуқуқ-тартибот тузилмалари тергов ишларини бошлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийсига таянган ҳолда маълум қилинди.
(last modified 2018-08-22T17:53:49+00:00 )
Январ 24, 2018 11:32 Asia/Tashkent
  • Болакай танасидан олинган игналар
    Болакай танасидан олинган игналар

Фарғоналик 11 ойлик чақалоқнинг баданидан 16та игна топилгани тўғрисидаги хабар юзасидан ҳуқуқ-тартибот тузилмалари тергов ишларини бошлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийсига таянган ҳолда маълум қилинди.

Тошкентдаги Республика тез тиббий ёрдам маркази шифокорлари 11 ойлик болакай танасидан 16 дона игна топгани тўғрисида кеча хабар берган эдик.

Тўққиз соат давом этган жарроҳлик амалиёти пайтида, шифокорларга кўра, болакайнинг йўғон ичаги, сийдик пуфаги, кўкрак қафаси ичи, томоғи, буйраги ва юрагида бўлган игналар олиб ташланган.

Шифокорлар яна уч дона игна бола организмида қолаётган эса-да, унинг ҳаётига хавф солмаслигини билдирган. Болакайнинг аҳволи оғир қолмоқда.

Gazeta.uz cайтининг шифокорлар тахминига таниб ёзишича, кимдир мунтазам равишда гўдак танасига уларни киритиб борган.

Хабарда болакайнинг отаси Россияда ишлаётган меҳнат муҳожири экани ҳам айтилди.