Кобулда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сотуви йўлга қўйилади
(last modified Wed, 24 Jan 2018 09:57:40 GMT )
Январ 24, 2018 14:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар
    Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Афғонистон Ислом Республикаси президентининг катта маслаҳатчиси Хумоюн Қаюмий бошчилигидаги делегация аъзолари "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти раҳбарияти билан учрашди, деб хабар қилди Жамият матбуот хизмати.

Делегация аъзолари Афғонистонда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган GM Uzbekistan, SamAuto ҳамда JV MAN Auto Uzbekistan автомобилларига қизиқиш юқорилиги қайд этиб, мазкур корхоналар маҳсулотларини тез фурсатларда Қобулдаги Ўзбекистон савдо уйида кўриш истагида эканлигини билдирди.

Учрашувда Афғонистон Президентининг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар, Афғонистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сайид Шаҳобуддин Тимурий, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комплекс раҳбари Нодир Отажонов, давлат раҳбарининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев ҳамда "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси Умиджон Салимов автомобилсозликда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича ўзаро фикр алмашди.

 

Ёрлиқ