Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
(last modified Sat, 27 Jan 2018 05:36:35 GMT )
Январ 27, 2018 10:36 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Владимир Путин
    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин

Шавкат Мирзиёев 26 январь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Кун.уз сайтига кўра, мулоқотда икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Россия ўртасида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар. 

2017 йил 4-5 апрель кунлари Россия Федерациясига амалга оширилган олий даражадаги ташриф ҳамда икки давлат раҳбарларининг мунтазам учрашув ва фикр алмашувлари сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилгани, алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, амалий мазмун билан бойитгани алоҳида таъкидланди. 

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли савдо-иқтисодиёт, инвестиция, молия ва транспорт-коммуникация соҳаларида салмоқли натижаларга эришилди. 

Бугунги кунда мамлакатимизда Россиянинг етакчи компания ва банклари иштирокида энергетика тармоғи, нефть-газ мажмуи, металлургия, машинасозлик, тўқимачилик ва озиқ-овқат, фармацевтика, қурилиш материаллари саноати ва бошқа устувор йўналишларда йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Ёрлиқ