Ўзбекистон чегара наряди Қирғизистон фуқаросига нисбатан қурол қўллади
(last modified Mon, 29 Jan 2018 06:16:43 GMT )
Январ 29, 2018 11:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон чегара наряди
    Ўзбекистон чегара наряди

Жалолобод вилоятининг Ола-Бўка тумани Ажак қишлоғида яшовчи А.У. майда шохли молни давлат чегараси яқинида ўтлатиш вақтида Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган.

Кун.уз сайтига кўра,Ўзбекистон чегара хизмати вакилининг хабар беришига кўра, қирғизистонлик ўзбек чегарачилари наряди томонидан аниқланган ва қўлга олиш чоғида Ўзбекистон ҳудудидан Қирғизистон томонга қочишга уринган.

Ўзбек томонининг таъкидлашича, Ўзбекистон чегарачилари қурол қўллашга мажбур бўлишган, сабаби қонунбузар огоҳлантирувлар ва талабларга эътибор бермаган, кечки пайт бўлгани сабаби чегара отряди у оддий фуқаро эканини аниқлай олмаган. Натижада Қирғизистон фуқароси чап оёғидан яраланган.

Қирғизистонлик қўлга олинганидан сўнг Наманган вилоятнинг Чуст тумани шифохонасига етказилган. Айни дамда унинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.