Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Туркманистонда бўлади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i28991-Ўзбекистон_бош_вазири_ўринбосари_Туркманистонда_бўлади
30 январь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) бошқаруви аъзоси Зоир Мирзаев бошчилигидаги делегация Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган ОҚХЖ бошқаруви мажлисида иштирок этади.
(last modified 2018-08-22T17:53:53+00:00 )
Январ 29, 2018 19:51 Asia/Tashkent
  • Оролни қутқариш халқаро жамғармаси
    Оролни қутқариш халқаро жамғармаси

30 январь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) бошқаруви аъзоси Зоир Мирзаев бошчилигидаги делегация Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган ОҚХЖ бошқаруви мажлисида иштирок этади.

Бу ҳақда ТИВ ахборот хизматига таяниб Кун.уз сайти хабар қилган.

Қайд этилишича, тадбир доирасида Туркманистоннинг Жамғармадаги раислиги даврига мўлжалланган иш режаси ва кўп томонлама ҳамкорликнинг бошқа долзарб масалалари муҳокама қилинади.