Ўзбекистон АҚШ ва Беларусдан тракторлар сотиб олади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i29041-Ўзбекистон_АҚШ_ва_Беларусдан_тракторлар_сотиб_олади
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистон John Deere Tractor (АҚШ) ва Belorus MTZ Tractor (Беларусь) ишлаб чиқарувчилардан йирик миқдорда трактор сотиб олиш режалаштирди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
(last modified 2018-08-22T17:53:54+00:00 )
Январ 31, 2018 11:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистон John Deere Tractor (АҚШ) ва Belorus MTZ Tractor (Беларусь) ишлаб чиқарувчилардан йирик миқдорда трактор сотиб олиш режалаштирди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Замонавий машина-трактор паркини ташкил қилиш мақсадида 150 дона трактор сотиб олинади, улардан 50 ер ҳайдаш ва 100 ишлов бериш, шунингдек 300 осма ускуналар ва тиркамалар харид қилинади. Барча техника 2018 йил III-чорагида республика келиши режалаштирилмоқда.

Тракторлар сотиб олиниши Қашқадарё вилоятининг Миришкор ва Гузар туманларида енгил саноат мажмуасини ташкил қилиш лойиҳасининг биринчи босқичида амалга оширилади.

Биринчи туманда 10 минг гектар майдонда пахта етиштирилади, Гузар туманида эса қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ташкил қилинади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 60 миллион долларни ташкил қилмоқда, улардан 40 миллион долларлик маблағ "Ўзсаноатқурилишбанк" томонидан ажратилади.