Ўзбекистон МХХнинг янги раиси тайинланди
(last modified Wed, 31 Jan 2018 08:47:41 GMT )
Январ 31, 2018 13:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон МХХ
    Ўзбекистон МХХ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев ўз аризасига биноан истеъфога чиққан Рустам Иноятов ўрнига Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Кун.уз сайтига кўра,президент иштирокида ўтказилган МХХ ҳамда прокуратура органлари ходимлари иштирокида ўтказган йиғилишда Ихтиёр Абдуллаев ўрнига президентнинг давлат маслаҳатчиси Отабек Баҳриддинович Муродов республиканинг янги Бош прокурори этиб тайинланди.

Ҳисоб палатаси раҳбари Музраф Икрамов Отабек Муродов ўрнига давлат маслаҳатчиси бўлди.