Рустам Иноятов Ўзбекистон Олий мажлис Сенати аъзоси бўлган
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раиси лавозимидан озод этилиб, президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Рустам Иноятов Олий мажлис Сенати аъзоси бўлган.
Бу ҳақда «Kun.uz»нинг ҳукуматга яқин манбаси хабар берди.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўғрисида»ги қонунга кўра, Сенат аъзоси Сенат розилигисиз, Сенат мажлислари оралиғида эса Сенат Кенгаши розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас. Сенат аъзосига унинг сенаторлик фаолияти билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда қопланади.
Сенат аъзосининг ваколатлари қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда муддатидан илгари тугатилиши мумкин.