Нақд хорижий валютани Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари тасдиқланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i29151-Нақд_хорижий_валютани_Ўзбекистонга_олиб_кириш_ва_олиб_чиқиб_кетиш_қоидалари_тасдиқланди
Ҳукумат  Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини  тасдиқлади.
(last modified 2018-08-22T17:53:56+00:00 )
феврал 02, 2018 20:23 Asia/Tashkent
  • Нақд хорижий валютани Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари тасдиқланди

Ҳукумат  Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини  тасдиқлади.

Қоидаларга асосан Республика ташқарисига нақд хорижий валютани эркин олиб чиқиб кетиш жисмоний шахсларга эквиваленти 5 000 (беш минг) АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда рухсат этилади.

Белгиланган суммадан ортиқча маблағни олиб чиқиб кетиш:

резидентлар (республика ҳудудида доимий яшовчи шахс) томонидан -  Марказий банкининг рухсатномаси асосида амалга оширилади ;

норезидентлар (республикада доимий яшамайдиган шахс) томонидан -  Республикага кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида амалга оширилади.

 Шу билан биргаликда Жисмоний шахсларга Республика ҳудудига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда чекланмаган миқдорда нақд хорижий валютани олиб киришга рухсат этилади.